Жамият

МТС компанияси UMSнинг 50,01%лик акцияларини 1 долларга сотгани маълум бўлди

© Facebooke / UMSОфициальная страница компании UMS
Официальная страница компании UMS - Sputnik Ўзбекистон
Шу тарзда МТС Universal Mobile Systems (UMS) компанияси муассислигидан тўлалигича чиқди

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Россиянинг МТС компанияси UMS компаниясининг ўзига тегишли 50,01 фоизлик акцияларини Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази"давлат унитар корхонасига (РРТМ) 1 долларга сотди, деб хабар берди РИА Новости.

UMS - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
UMS компанияси раҳбарияти янгиланди

Шу тарзда оператор ўтган йил август ойида эълон қилинганидек, Universal Mobile Systems (UMS) компанияси муассислигидан тўлалигича чиқди. UMS компаниясининг 49,99 фоиз акцияси РРТМга тегишли эди.

UMS 2014 йил 1 декабрдан фаолиятини бошлаган бўлиб, ўшанда Ўзбекистон ва МТС компанияси ўртасидаги шартнома асосида қўшма корхона тузилган эди. Унга кўра янги тузилган UMS қўшма корхонасининг 50,01 % акцияси МТСга ва 49,99 % акцияси эса “Ўзбектелеком”га қарашли эди.

2015 йил натижаларига кўра, UMS абонентлар таркибини 5,8 баравар кўпайтиришга муваффақ бўлган, унинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 1 %дан 5,4 %га ўсганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала