Москва ва Тошкент Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёрланмоқда

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишГорода России. Москва
Города России. Москва - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, статс-секретар Григорий Карасин Москвада ўзбекистонлик ҳамкасби Саидикром Ниёзхўжаев билан учрашди

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Томонлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширадиган ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда Россия ТИВ матбуот хизмати.

Посол России в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Тюрденев: Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги - аҳил ва меҳмондўст халқи

Бундан ташқари, Григорий Карасин ва Саидикром Ниёзхўжаев икки томонлама муносабатлар ҳамда 7 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ТИВ кенгаши йиғилиши доирасидаги кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, апрлеь ойида Шавкат Мирзиёев Россияга давлат раҳбари сифатидаги илк расмий ташрифини амалга оширади.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевнинг айтишича, ўзаро муносабатларни ривожлантиришга ҳар икки мамлакат улкан эътибор қаратмоқда ва бўлажак учрашув бунинг яққол далилидир.

Янгиликлар лентаси
0