Жамият

Марказий банк долларнинг расмий курси нима учун ошиб кетаётганлигига изоҳ берди

© uz.24Центральный банк Узбекистана
Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Бугундан 1 АҚШ доллари 46,91 сўмга ошиб, 3595,02 сўмни ташкил қилди

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. "Даракчи плюс" таҳририяти Марказий банкка расмий мурожаат қилиб, АҚШ долларнинг ўзбек сўмига нисбатан сезиларли даражада ошиб бораётганлиги сабаблари билан қизиқди.

Марказий банк матбуот хизматининг жавобида келтирилишича, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонуннинг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар миллий валютанинг чет эл валютасига нисбатан чет эл валютасига бўлган талаб ҳамда таклифнинг жорий нисбати асосида шаклланадиган алмашув курси бўйича амалга оширилади.

Мужчина пересчитывает доллары США, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 3600 сўмга яқинлашди

Таҳририят шунингдек, доллар курси ўсишда давом этиш ёки етмаслиги ҳамда қанча фоизга ошиши ҳақида қизиққан.

"Сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан айирбошлаш курсининг келгусидаги динамикаси талаб ва таклиф, тўлов, хусусан ташқи савдо баланси, инфляциянинг мақсадли параметрлари, мамлакатлардаги иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб — асосий савдо ҳамкорлар, жумладан уларнинг валюта курсларига қараб белгиланади. Айни дамда валюта сиёсатини либерализация қилиш ҳамда босқичма-босқич бозор механизмлари асосида такомиллаштиришни тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда", — дея таъкидланади Марказий банк жавобида.

Бугундан 1 АҚШ доллари 46,91 сўмга ошиб, 3595,02 сўмни ташкил қилди. 1 евро 83 сўмга ошиб, 3883,95 сўмни ташкил қилди.

Икки ҳафта илгари доллар 3,5 минг сўмлик қийматни қайд этганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала