Жамият

Ўзбекистон Қозоғистонга консерваланган палов экспорт қилади

© Sputnik / СтрингерКонсервированный ташкентский плов
Консервированный ташкентский плов - Sputnik Ўзбекистон
"Unison Group" масъулияти чекланган жамияти Қозоғистондаги савдо мажмуалари билан консерваланган ўзбек палови етказиб бериш бўйича қарийб 1 миллион долларлик шартнома имзолади

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. "Unison Group" масъулияти чекланган жамияти Қозоғистонга қарийб 1 миллион долларлик консерваланган палов етказиб беради. Бу ҳақда "Халқ сўзи" газетаси ёзмоқда.

Узбекско-казахский бизнес форум в Астане - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шайхов: Ўзбекистон Қозоғистон билан биргаликда жаҳон бозорини забт этмоқчи

"Остона шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Миллий саноат кўргазмасидаги иштирокимиз ғоят самарали бўлди. Унда биз Қозоғистоннинг кўплаб ишбилармонлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказиш, икки томон учун ҳам манфаатли бўлган келишувларга эришишга муваффақ бўлдик.

Миллий банк ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида компаниямиз Қозоғистоннинг "Agro Max Astana", "Даржан Групп" ва бошқа қатор савдо мажмуалари билан консерваланган ўзбек палови етказиб бериш бўйича қарийб 1 миллион долларлик шартнома имзолади", дейди "Unison Group масъулияти чекланган жамияти раҳбари Румия Абайдулина.

Унинг сўзларига кўра, жамият маҳсулотларига Қозоғистоннинг қатор савдо корхоналари томонидан талаб ортиб бормоқда. Жамғарма маҳсулот рекламасини таъминлаш билан бир қаторда унинг экспортини амалга ошириш учун 250 миллион сўм миқдорида фоизсиз молиявий кўмак кўрсатди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала