Жамият

Сенат Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик шартномасини тасдиқлади

Сенат Кенгаши
Сенат Кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжат кучга кириши учун уни фақат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаши керак.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистон Сенати Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни  ривожлантириш ҳақидаги шартномани тасдиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Россия Федерацияси Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири бўлган ва бўлиб қолади. Хусусан, ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида бизда кўп туташ нуқталаримиз ва умумий  манфаатларимиз мавжуд", — деди  Ўзбекистон Мудофаа вазирлигидаги Жамоат кенгаши вакили Иқболжон Мирзоалиев.

Унинг сўзларига қараганда, шартнома Россиядан Ўзбекистонга ҳарбий техника еткизиб бериш жараёнини осонлаштиради. Хусусан, мавжуд бўлган воситачилар хизматидан воз кечиш ва қурол-яроғни  имкон қадар паст нархларида сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Россия мудофаа вазирлиги - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон мудофаа вазири Россия асосий стратегик шерик эканлигини айтди

Сенаторлар ушбу шартнома имзоланишини бир овоздан тасдиқлашган. Энди шартнома кучга кириши учун уни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолаши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия орасида ҳарбий техник ҳамкорлик шартномаси 2016 йилнинг ноябрида имзоланган эди. Шартнома кучга киришининг охирги босқичи, яъни Россия ва  Ўзбекистон ратификация грамоталари билан алмашиши, 2017 йилнинг апрел ойида, Мирзиёевнинг Москвага режалаштирилаётган сафари чоғида амалга оширилиши керак.

Шартномасининг асосий мақсади — ҳарбий-техник соҳада ҳамкорликни чуқурлаштириш, Ўзбекистон армиясини замонавий техника билан жиҳозлаш, томонларнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, мутахассислар тайёрлаш ва ўзаро маслаҳатлар ўтказишдир. Шартномани амалага ошириш Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик кенгаши ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги деб белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала