Учувчисиз аппаратлар полицияга хизмат қилмоқда

© МВДПолиция ходимлари учувчисиз аппарат билан
Полиция ходимлари учувчисиз аппарат билан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Красноярск вилоятида полиция йўл қоидасини бузган ҳайдовчини аниқлаш учун учувчисиз аппаратдан фойдаланди.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Россияда бундан олдин ҳам полиция ходимлари томонидан турли жиноят ва қоидабузарликларни аниқлаш учун дронлар ва учувчисиз аппаратлардан фойдаланилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бу сафар Россиянинг Красноярск ўлкаси полициясининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари, учувчисиз аппаратдан йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниқлаш учун фойдаланишди.

Бунинг учун улар учувчисиз аппаратни осмонга, 500 метр баландликка учириб, автомагистрални кузата бошлашди. Кўп ўтмай улар, йўлнинг узулуксиз чизиқ билан белгиланган, тор қисмида, оқ седан қарама-қарши томонга чиқиб, юк машинасини қувиб ўтаётганининг гувоҳи бўлишади ва ушбу қоидабузарликни видеога ёзиб олишади. Кейин эса, ушбу видео тасвир, ҳайрон бўлган ҳайдовчига намойиш этилади.

Ҳуқуқни сақлаш органлар ходимлари 2 соат давомида ана шундай қоидабузарлик учун 16 та жарима протоколи тўлдиришди.

Эслатиб ўтамиз, учувчисиз аппаратлар 1933 йилдан бошлаб, Буюк Британияда ҳарбийлар учун ишлаб чиқарила бошлаган. Иккинчи Жаҳон уруши йилларида улардан нишон, ёки душман устига қулаб тушадиган бомба сифатида фойдаланилган.

Бугунги кунда учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринда АҚШ, Исроил ва Буюк Британия туради. АҚШ армиясида 7500га яқин турли хил учувчисиз аппарат "хизмат қилади".

Учувчисиз аппаратлардан тинчлик мақсадларида фойдаланиш 2000 йиллардан кейин, смартфонлар ривожланиши билан бир вақтда бошланди. Видеокамера ўрнатилган дронлардан ҳаваскор мақсадларда фойдаланиш авж олди.  Бугунги кунда АҚШдаги Amazon интернет-магазини харидорларга сотиб олинган товарларни дронлар ёрдамида еткизиб бериш тизимини йўлга қўймоқда.

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишХаваскорлар дрон учирмоқда
Беспилотник - Sputnik Ўзбекистон
Хаваскорлар дрон учирмоқда
Янгиликлар лентаси
0