"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Покистонга парвозларни тикламоқда

© Commons.wikimedia"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси самолёти
Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чипталарни онлайн тарзда, ёки барча чипта сотиш пунктларида харид қилиш мумкин

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 5 апрел санасидан бошлаб "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот-хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонга биринчи авиарейс 4 апрел куни амалга оширилади
Парвозлар А320 лайнерида ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари қуйидаги график асосида амалга оширилади:

Чоршанба:  HY 463 Тошкент 10:30 – Лаҳор 12:50

HY 464 Лаҳор 23:55 – Тошкент 02:25 (пайшанба)

Пайшанба:  HY 461 Тошкент 22:40 – Лаҳор 01:00 (жума)

HY 462  Лаҳор 10:15(жума) – Тошкент 12:45.

Чипталарни book.uzairways.com сайтида онлайн тарзда харид (ёки брон) қилиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0