Жамият

Бугун Мирзиёев раҳбарларнинг ҳисоботини тинглайди

© AP Photo / Anvar IlyasovПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифалар ижроси, тизимдаги муаммолар ва соҳаларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор ўтказиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Бугун, 30 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифалар ижроси, тизимдаги муаммолар ва соҳаларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор ўтказиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда "Қалампир" сайти.

Жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш тизимининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари, 9 февраль куни эса ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев: Соғлиқни сақлаш тизимини мутлақо ўзгартириш - давр талаби

Ушбу йиғилишларда Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизими, ички ишлар ва прокуратура органлари фаолиятига оид бир қатор топшириқлар берган ва ижросини шахсан ўзи назоратга олиб, бир неча ойдан кейин ҳисоботларни тинглаши ҳақида айтган эди.

Хабарда айтилишича, бугунги ўтадиган селекторда соҳа ва тизимда шу давргача амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар тақдим этилади. Шунингдек, мажлисда "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарорнинг амалий натижаларига ҳам эътибор қаратилиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала