Дунёда

Эрон Мудофаа вазири АҚШга Форс қўлтиғидан кетишни маслаҳат берди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишТеҳрон панорамаси
Теҳрон панорамаси - Sputnik Ўзбекистон
Ҳусайн Дехган АҚШни қуролланган босқинчига қиёслади

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Эрон Мудофаа вазири Ҳусайн Дехган АҚШга Форс қўлтиғини тарк этишни ва бошқа давлатлар жиғига тегишни бас қилишни маслаҳат берди. РИА Новости хабари асосида.

Эронда баллистик ракета учирилиши - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Эрон АҚШ санкцияларига нисбатан нафратини намойиш қилмоқда
"Америкаликлар Форс қўлтиғида нима қиляпти? Минтақа мамлакатларига ноқулайлик яратмаслик учун Америка Қўшма Штатлари ушбу ҳудудни тарк этишлари лозим", — вазир сўзларидан Mehr нашри иқтибос келтирган.

"Ахир ўзингиз ўйланг, қуролланган босқинчи кимнингдир уйига кириб, қизил поёндоз ёзишларини кутиши ақлга сиғадиган нарсами? Бу замонавий дунёнинг ёввойиликларидан бири", — деган вазир.

АҚШ ва Эрон муносабатлари ҳукумат тепасига Дональд Трамп келганидан сўнг анча зиддийлашган. Американинг янги президенти яқин шарқдаги ушбу мамлакатга ундан олдинги президент Барак Обама сингари сахий муносабатда бўлмаслигини маълум қилган. Оқ уйнинг янги раҳбари Теҳрон билан 2015 йилда халқаро воситачилар ёрдамида эришилган ядровий битимга танқидий муносабатдалигини яширмаяпти.

Ҳужжатга кўра, БМТ Хавфсизлик кенгаши тинчлик характеридаги ядровий дастур эвазига Эрондан иқтисодий ва молиявий санкцияларни бекор қилиши айтилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала