Жамият

Газ ўғирлаб ғишт заводи қурган “тадбиркорлар” қўлга тушди

© Sputnik / Андрей Варенков / Фотобанкка ўтишНоқонуний газ қувурини кесиб ташлаш
Ноқонуний газ қувурини кесиб ташлаш - Sputnik Ўзбекистон
"Ўздавнефтгазинспекция" мутахассислари жойларда аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашиб уларни қийнаётган муаммолар ва газдан нореал қарздорлик келиб чиқиш сабабларини аниқлашмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 мар – Sputnik. Бироз олдин Самарқанд вилоятида аҳоли газ таъминоти ташкилотларидан газдан улкан “қарзлари” мавжудлиги ҳақида квитанциялар олаётгани ҳақида бир неча ОАВлар хабар берган эди.

Конфорки газовой плиты - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Самарқандшаҳаргаз: газ бўлмаса ҳам қарз бор

Ўтган бир неча кун давомида "Ўздавнефтгазинспекция" мутахассислари Самарқандда аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашиб уларни қийнаётган муаммолар ва газдан нореал қарздорлик келиб чиқиш сабабларини аниқлашди, Zarafshon нашри хабарига асосан.

Ушбу учрашув ва текширувлар натижасида "Ўздавнефтгазинспекция" ходимлари тармоққа ўзбошимчалик билан уланган бир неча "газ ўғри"ларини аниқлашди.

Хусусан, охирги ойлар давомида ўтказилган рейдлар вақтида газ тармоқларига ноқонуний уланган 100 нафар истеъмолчи аниқланди. Улар томонидан 2 миллион 374,4 минг метр/куб табиий газ ноқонуний сарфланиб, давлатга 584 миллион 134,7 минг сўмлик зарар еткизилган.

"Ўздавнефтгазинспекция"нинг Самарқанд ҳудудий бўлими бош технологи Икром МАХСУМОВ хабарига кўра, Самарқанд шаҳридаги Аэропорт кўчасида фаолият юритаётган "Асадбек плюс файз барака" масъулияти чекланган жамиятига қарашли корхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланган ҳолда ғишт ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди. Корхона бу "иш"и билан 117 миллион 109,7 минг сўмлик табиий газни ноқонуний равишда ёққан. 

Паст Дарғом тумани Кимёгарлар шаҳарчаси саноат ҳудудида яшовчи А.Назаров эса 30 сотихлик иссиқхонаси учун тармоққа ноқонуний уланиб, 23 миллион 311,3 минг сўмлик газ ёққан. 

Ўтказилган текширулардан кейин бундай эгри йўл танлаган "тадбиркор"ларнинг барчаси газ тармоғидан узилди, ҳужжатлари қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди. 135 миллион 708,3 минг сўмлик газ истеъмоли ҳақи ундирилди ва юқоридаги салбий ҳолатларга йўл қўйиб берганлиги учун ўша ҳудудда фаолият кўрсатаётган назоратчи ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилди. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала