Ҳодисалар

Ливан президенти АДЛ саммитида юзтубан йиқилди

© REUTERS / Mohammad HamedЛиван президенти Мишель Аун
Ливан президенти Мишель Аун - Sputnik Ўзбекистон
Кутилмаганда юз берган ҳодиса оқибатида президент жабрланмаган

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Иорданияда 18 мамлакат президентлари иштирокида ўтаётган Араб давлатлари лигаси саммити ажабтовур ҳодиса билан ёдда қоладиган бўлди.

Лигага аъзо давлат раҳбарларининг биргаликда суратга тушиши маросими вақтида Ливан президенти Мишел Аун гиламга қоқилиб кетиб, мувозанатни йўқотди ва юзтубан йиқилди. Ҳамкасблари ва ёрдамчилари шу заҳотиёқ Аунга ёрдамга шошилдилар.

Ушбу ҳодиса муҳрланган видеоролик ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда. Хабарларга кўра, Ливан президенти жиддий жароҳат олмаган. Сал вақт ўтиб у давлат раҳбарлари иштирокидаги йиғинда қатнашган ва Ливан номидан нутқ сўзлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала