Жамият

Мирзиёев пиллачиликни қайта ташкил қилмоқда

© Sputnik / СтрингерКоконы тутового шелкопряда
Коконы тутового шелкопряда - Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда пиллакашлар етарли даражада рағбатлантирилмаётгани, пилла етиштириш учун керакли шароитлар йўқлиги туфайли юқори ва сифатли ҳосил олишнинг иложи бўлмаяпти.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти ипакчилик саноатини ривожлантириш учун қатор чораларни қўллашни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Янги тизим асосини янги ташкил қилинадиган "Ўзбекипаксаноат"  ассоциацияси ташкил қилади. Унинг таркибига тижорат банклари ёрдамида ташкил қилинган бешта "Агропилла" ипакчилик ҳудудий жамиятлар киритилган бўлиб, улар пиллачилик соҳасидаги корхоналарнинг фаолиятини йўналтириб туради.

Йиллар давомида тўпланган муаммолар

Эксперт фикрига кўра, соҳа муаммолари йиллар давомида тўпланган бўлиб, уларнинг асосида соҳани ривожлантиришга ягона ёндашув бўлмаганидир. Турли йилларда келган бошлиқлар соҳани гоҳ у, гоҳ бу томонган тортишган.

Бухорода Ипак ва зираворлар фестивали - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Бухорода "Ипак ва зираворлар" фестивали бўлиб ўтади

Республика ипакчилик соҳасида ўтказилган таҳлил шуни кўрсатди-ки, бугунги кунда энг катта муаммолар ипак қурти етиштиришга бориб тақалар экан. Маънавий ва моддий эскирган ускуналардан фойдаланаётган пилла қурти тайёрлаш хўжаликлари талабларини тўлиқ қондира олмайди.

Натижада ҳар йил 230-250 минг қути пила қурти импорт қилинади. Буэса соҳа талабининг 50% ни ташкил қилади. Ундан ташқари мавжуд бўлган тут плантацияларидан самарали фойдаланилмайди. Маълум бўлишича, пилла қуртини одамлар ҳалигача ўз уйларида боқишади.

Соҳанинг яна бир муаммоси — пиллани қабул қилиб олиш ва дастлабки ишлов бериш туман ва туманлараро "Пилла" корхоналарида амалга оширилмоқда. Ушбу корхоналарда қўлланилаётган асбоб-ускуналар ҳам ҳам маънавий ҳам моддий эскириб бўлган.

Бу ўз навбатида кейинги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хом-ашё етарли миқдорда ишлаб чиқарилмагани туфайли, ипак газлама ва ип ишлаб чиқарувчи корхоналар етарли даражада таъминланмаган. Бу эса соҳанинг ривожланишига халал бераётган яна бир омил бўлиб қолмоқда.

Нима қилиш керак?

Мутахассислар фикрига кўра, соҳадаги тангликни энг тез ҳал қилиш усули, бугунги кунда мавжуд бўлган тизимни қайта қуришдир. Соҳада тўлақонли, бутунлай янги ташкилий-техник занжир яратиш керак. Ем-маҳсулот базасини тезкорлик билан ривожлантириш, ишлаб чиқаришнинг янги ва чуқур қайта ишлаш тизимларини ташкил қилиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт базасини ривожлантириш керак.

Проверка шелковичных коконов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда уйда пилла етиштирувчилар даромад солиғи тўламайдиган бўлди

"Ўзбекипаксаноат" ассоциацияси ва ҳудудий "Агропилла" корхоналари айнан шу ишлар билан шуғулланади. "Агропилла" ипак қурти етиштириш ва уни фермерларга еткизиб бериш билан шуғулланади. Ем маҳсулотлари етиштириш, техник ускуналар жойлаштириш учун ер ажратилиши керак. "Агропилла" корхоналари, шунингдек, фермерларга маслаҳат бериш ва пилла етиштириш жараёнини босқичма-босқич назорат қилиб бориш билан шуғулланади.

Соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳукумат пиллачи фермерларга бир қатор имтиёзлар таклиф қилмоқда. Масалан, уйида пилла етиштириаётган пиллакашлар даромад солиғидан, ягона солиқдан ва олиб келинаётган ускуналар божхона солиғидан озод қилинган. Пилла қурти етиштираётган ташкилотлар ягона ижтимоий солиқдан озод қилинган.

Мутахассислар фикрига кўра, кўрилаётган ушбу чоралар беш йилдан кейин тайёрланаётган пилла ҳажмини 35 минг тоннага, қайта ишланаётган пилла ҳажмини ярим баравар ошириш кўзда тутилган. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринлари яратиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала