Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Москвага расмий сафар уюштиради

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПутиннинг Ўзбекистонга ташрифи
Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф давомида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ҳарбий-техникавий алоқалар, шунингдек, маданият ва туризм соҳасидаги муносабатлар муҳокама қилиниши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни давлат ташрифи билан Москвада бўлади, деб хабар қилмоқда "Коммерсантъ" нашри.

Қўл бериш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия олдида янги истиқболлар эшиги очилмоқда
Нашрнинг ёзишича, бу хабарни Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси матбуот-хизмати тасдиқлаган.

Бу Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимида Россияга уюштирадиган биринчи сафари бўлади.

Мирзиёев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши ҳамда А.С.Пушкин номидаги музейда "Нукус хазинаси. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи тўпламларидан намуналар" кўргазмаси очилишида қатнашиши кўзда тутилгани айтилган.

Ташриф давомида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ҳарбий-техникавий алоқалар, шунингдек, маданият ва туризм соҳасидаги муносабатлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0