Интернетда Ислом Каримов ҳайкали намуналарининг суратлари пайдо бўлди

© AFP / BRENDAN SMIALOWSKIПервый президент республики Узбекистан Ислам Каримов
Первый президент республики Узбекистан Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижодий ишларни қабул қилиш бугун, 31 март куни якунланади

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқлардаги ўзбек гуруҳларида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали намуналарининг суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда "Подробно.уз" хабар бермоқда.

Булар Ислом Каримовга аталган ёдгорликни яратиш бўйича халқаро танловда қатнашиш учун тайёрланган лойиҳалар бўлиши керак. Ижодий ишларни қабул қилиш бугун, 31 март куни якунланади. Сўнгра 10 апрелга қадар таклиф этилган намуналар асосида махсус кўргазма ташкил этилади.

Тошкентда Биринчи Президент ҳайкали Оқсарой қароргоҳи олдидаги майдонга ўрнатилади.

© podrobno.uzИслом Каримов ҳайкали намунаси
Варианты памятников Исламу Каримову - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ҳайкали намунаси

Каримов 1986-1989 йилларда Қашқадарё вилояти раҳбари сифатида фаолият кўрсатган Қарши шаҳрида ҳам ёдгорлик қад ростлайди. Уни шаҳар маъмурияти яқинига ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Самарқандда эса ҳайкал шаҳар марказида ўрнатилади, унинг атрофида фавворали хиёбон ташкил этилади.

© podrobno.uzИслом Каримов ҳайкали намунаси
Варианты памятников Исламу Каримову - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ҳайкали намунаси
Янгиликлар лентаси
0