Тошкентда наша чекувчилар тўпланадиган бангихоналар фош қилинди

Oбуна бўлиш
Тошкентда ўтказилган рейдлар натижасида гиёҳвандлар наша чекиш учун йиғиладиган учта бангихона аниқланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Тошкентда наша чекувчилар тўпланадиган бангихоналар аниқланиб, улар фаолияти тўхтатилди, деб хабар қилди "Подробно.уз".

Маълум қилинишича, бангихоналар ташкилотчилари қўлга олинган. Айни вақтда эса гиёҳванд моддалар таъсирига тушиб қолганларга нисбатан чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Наша - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ички ишлар органлари ходимлари наша чекаётганда қўлга тушди
Брифингда маълум қилинишича, ой бошидан буён ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёҳванд ёки психотроп моддалар айланмаси билан боғлиқ 115та ҳолат аниқланган. Милиция ходимлари жами 2 кг 423 грамм гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шундан 2 кг 228 грамм марихуана, 23 грамм гашиш, 16 грамм опий, 155 грамм бошқа турдаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.

Март ойининг сўнгги ҳафтаси давомида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 21 та ҳолат қайд қилинган. Жами 308 грамм гиёҳвандлик воситалари далилий ашё тариқасида олинган.

© podrobno.uzНаша чекувчилар тўпланадиган жой
Притон с курильщиками анаши - Sputnik Ўзбекистон
Наша чекувчилар тўпланадиган жой
Янгиликлар лентаси
0