Жамият

Москвада патент олганларнинг 45% - Ўзбекистон фуқаролари

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишВыдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси Москва Миграция марказида бўлиб, патент олиш жараёни билан бевосита танишди.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Бу ҳақида Москвадаги Кўп функцияли миграция маркази (ММЦ) директори Николай Фдосеев хабар қилди.

“Москва ҳукумати Фуқаролари Россия пойтахтига ишлаш мақсадида келаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор. Шунинг учун ҳам патент олишнинг оддий ва очиқ тартиби ўрнатилган. Жараёндан мигрантларнинг пулини ноқонуний йўл билан шилиб олувчи воситачилар бутунлай олиб ташланган”, — деди  ММЦ раҳбари.

Федосеев ушбу маълумотларни 30 март куни Ўзбекистон делегациясининг Москва миграция марказига бўлиб ўтган ташрифи давомида айтиб берди. Учрашув давомида бир неча масалалар кўриб чиқилди, жумладан, ММЦ хизматлари борасида фуқароларни биргаликда огоҳлантириш борасида. 

Миграция марказида 800 мингинчи патент топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Москвада 800 мингинчи патент ўзбекистонлик аёлга топширилди

Николай Фдосеев Ўзбекистон Меҳнат вазирлигига мигрантларга олдиндан керакли маълумотлар билан таъминлагани учун миннатдорчилик билдирди ва ушбу соҳада ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари ўринбосари Хужабахлил Асамов ўз навбатида, ММЦда меҳнат мигантларини расмийлаштириш жараёни очиқ ва аниқ ташкил қилинганини ва патент тайёр бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни мигрантлар смс орқали олаётганини қайд этди.

Ўзбекистон вакиллари мигрантларга олдиндан керакли маълумотларни бериш борасида ўз хизматларини таклиф қилишди. Хусусан, Ўзбекистон аэропорт, вокзал ва чегарани кесиб ўтиш пунктларида меҳнат мигрантларига патент рамийлаштириш ҳақидаги буклетларни тарқатиш ташкил қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала