Жамият

Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Фотобанкка ўтишПоэт Евгений Евтушенко
Поэт Евгений Евтушенко - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон рус шоири Евгений Евтушенко билан бўлган кўп йиллик дўстона муносабатлари ҳақида сўзлаб берди.

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Кеча АҚШда буюк Евгений Евтушенко вафот этди. Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда, Буюк рус шоирининг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди.

Омон Матжон айтишига қараганда, Евтушенко катта бир даврни қамраб олган гений бўлган. У ўз ортида жаҳон маданияти хазинасида кўплаб шеърлар, бадиий асарлар, фильмлар қолдирди.

“Биз у билан кўп йилллар давомида дўст бўлганмиз. Мен Переделкинода унинг уйида, у Тошкентга меникига меҳмонга бир неча марта келган. У менинг дўстим эди ҳам шоир сифатида менга улкан таъсир кўрсатди”, — деб эслайди шоир.

Омон Матжоннинг кўплаб шеърлари рус тилига таржима қилинган. Ўз навбатида у ҳам дўстининг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. Масалан, Евтушенконинг “Сантъягодаги кабутар” шеърий ҳикояси.

© Фото из личного архива Амана МатчанаЕвгений Евтушенко Ўзбекистонда
Евгений Евтушенко в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Евгений Евтушенко Ўзбекистонда
“Евтушенко менга кўп маротаба Ўзбекистон қадимий шаҳарлари Бухоро, Самарқанд ва Хивани томоша қилмоқчи эканлигини, олим Мирзо Улуғбек ва унинг Самарқанддаги расадхонаси уни жуда қизиқтиришини айтарди. Бир кун биз қадимий ўзбек шаҳарари бўйлаб саёҳатга чиқдик. Кўплаб қизиқ жойларни томоша қилдик. Ижодкор сифатида унга ушбу жойлар ўта қизиқ эди”, — дейди Омон Матжон.
© Фото из личного архива Амана МатчанаШоир Евгений Евтушенко Ўзбекистонда
Евгений Евтушенко осматривает достопримечательности Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Шоир Евгений Евтушенко Ўзбекистонда
Евтушенко ҳар бир маълумотни катта иштиёқ билан қабул қилиб оларди. У билан бирга бўлган биз ўзбек шоирлари эса ундан кўп нарса ўргандик. Баъзида ҳатто унга тақлид қилмоқчи ҳам бўлардик, дейди шоир.

- Евтушенконинг вафоти ҳақида эшитганимда, у совға  қилган уч томлик асарлар тўпламини токчадан олиб, буюк шоир ёзиб қолдирган хотира сўзларини қайта ўқиб чиқдим, дейди Омон Матжон, — "Настоящему поэту и моему другу Аману Матчану от Евгения Евтушенко".

© Фото из личного архива Амана МатчанаЕвгений евтушенко Ўзбекистонда
Евгений Евтушенко посещает Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Евгений евтушенко Ўзбекистонда

 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала