Терактда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор

© TwitterСпецслужбы у метро Петербурга после взрыва
Спецслужбы у метро Петербурга после взрыва - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Соғлиқни сақлаш вазири хабарига кўра, айни дамда терактда қурбон бўлганлар сони 14 кишига етди, жабрланганлар 49 кишини ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Кеча Санкт-Петербург метросида содир бўлган терактда Ўзбекистон фуқароси ҳам жароҳат олган деб хабар қилмоқда,  Интерфакс.

Губернатор Георгий Полтавченко журналистларга теракт оқибатида жабрланганларнинг 3 нафари чел эл фуқаролари эканлигини хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, жабрланган хорижликлар Белоруссия, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари.

Россия Фавқулодда Вазиятлар вазирлигининг расмий сайтида терактда зарар кўраган барча фуқароларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган.

Россия Соғлиқни сақлаш вазири хабарига кўра, айни дамда терактда қурбон бўлганлар сони 14 кишига етди, жабрланганлар 49 кишини ташкил қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0