Жамият

Россия билан шартномага кўра Ўзбекистон учинчи давлатларга қурол етказмайди

© Sputnik / Valeriy MelnikovPanzer T-90
Panzer T-90 - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартнома 2016 йилда имзоланган

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномада ҳарбий техника ва қуролларни учинчи мамлакатларга етказиш кўзда тутилмаган, деб хабар берди РИА Новости ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат директори ўринбосари Владимир Дрожжовга асосланиб.

Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартнома 2016 йилда имзоланган.

"Учинчи мамлакатлар манфаатини кўзлаб қурол етказиш кўзда тутилмаган. Шу муносабат билан мазкур шартнома доирасида етказилган ҳарбий маҳсулотларнинг мавжудлигини назорат қилиш бўйича биз томонимиздан ҳукуматлараро келишув лойиҳаси тайёрланди", — деди Дрожжов.

У ҳукуматлараро келишув етказиб берилган техникадан қандай фойдаланилаётганини текшириб туриш имконини беришини айтди.

Янгиликлар лентаси
0