Жамият

Россия ва Ўзбекистон меҳнат миграцияси бўйича келишув имзолади

© Sputnik/Виктор ТолочкоПодписание документов
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича ҳам келишув имзолади

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифи доирасида имзоланди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Кремлда учрашди - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Кремлда Владимир Путин билан учрашди

Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича ҳам келишув имзолади.

Бундан ташқари, томонлар соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоладилар.

Шунингдек, "ЕВРОЦЕМЕНТ груп" ва "Ўзқурилишматериаллар" АЖ, "Газпром экспорт" МЧЖ ва "Ўзтрансгаз" АК, "Газпром" ОАЖ ва "Ўзбекнефтегаз" МХК, Внешэкономбанк ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банклари ўртасида ҳужжатлар имзоланди.

Ташриф доирасида икки мамлакат божхона хизматлари, қатор вазирликлар, олий ўқув юртлари, тиббиёт муассасалари, корхона ва ташкилотлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув ва шартномалар имзолади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала