Жамият

"Ўрта Осиё Третьякови" - Савицкий коллекцияси Москвада

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтиш"Нукус дурдоналари" кўргазмаси очилиши
Нукус дурдоналари кўргазмаси очилиши - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Москвада "Нукус дурдоналари" номли Қорақалпоқ Давлат санъат музейи экспонатлари кўргазмаси иш бошлади.

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik, Антон Курилкин. Москвада Савицкий номли Қорақалпоқ Давлат санъат музейи экспонатларидан иборат кўргазма очилди. Очилиш маросимида А.С. Пушкин номли Россия Давлат тасвирий  санъат музейи директори Марина Лошак сўзга чиқди.

"Бугун биз узоқ кутган воқеа юз берди — ваниҳоят мутлақ афсонавий асарлардан иборат кўргазмани очмоқдамиз", — деди музей раҳбари.

Марина Лошак ҳақиқатдан ҳам илҳомланиб, узоқ нутқ сўзлади. Ушбу кўргазма ўтказилаётганидан унинг ҳақиқатдан ҳам бахтли эканини кўриниб турарди.

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтиш"Нукус дурдоналари" кўргазмаси очилиши
Открытие выставки Сокровища Нукуса - Sputnik Ўзбекистон
"Нукус дурдоналари" кўргазмаси очилиши
Ўтган йил 50 ёшни қарши олган Нукус музейида шунчалик қизиқ нима бор экан? Коллекциянинг қизиқлиги, авваломбор, унга асос солган ва жамлаган Игорь Савицкий номи билан боғлиқ.

Санъатшунослар уни "Ўрта Осиё Третьякови" деб аташади. Ўтган асрнинг энг оғир, Сталиндан  Брежневгача бўлган, санъатда фақат социалистик реализм ҳукм сурган вақтларда, Савицкий партия раҳбарияти томонидан қораланган санъат асарларини бутун Совет Иттифоқидан Нукусга жамлаган. Шундай йўл билан Савицкий кўплаб такрорланмас  дурдоналарни сақлаб қолган.

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтиш"Нукус дурдоналари" кўргазмаси очилиши
Открытие выставки Сокровища Нукуса - Sputnik Ўзбекистон
"Нукус дурдоналари" кўргазмаси очилиши
Ушбу ноёб асарларнинг айнан Нукусда жамланиши ҳам бежиз эмас. Тошкентда ҳам, Москвада ҳам уларни тўплашга рухсат беришмаган.

Марина Лошакдан кейин Ўзбекистон маданият вазири Махмуд Муратов сўзга чиқиб, бу Савицкий музейининг Россиядаги биринчи кўргазмаси эканини ва кўргазманинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи куни очилиши — нафақат маданий балким ижобий сиёсий белги эканини таъкидлади.

Россия президенти махсус вакили Михаил Швыдкой ҳам Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда, "Нукус дурдоналари" кўргазмасининг сиёсий маънога эга эканини айтиб ўтди.

"Ушбу коллекция, авангарднинг ич-ичидан анъанавий санъатга боғлиқ эканини кўрсатамоқда… Асосийси, ҳамма Нукус коллекцияси ҳақида биларди, ҳамма унинг нақадар муҳимлигини тушунар эди, лекин узоқ йиллар давомида уни Россияга олиб келишга рухсат беришмаган эди. Бугун унинг Россияга келиши — бу нафақат маданий, балким муҳим сиёсий ҳақиқатдир", — деди Швыдкой.   

Савицкий музейнинг бош сақловчиси Валентина Сычева айтишига қараганда, музей экспонатларининг бир қисмини Москвага олиб келишга ҳеч ким тўсқинлик қилмаган.

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтиш"Нукус дурдоналари" кўргазмаси очилиши.
Открытие выставки Сокровища Нукуса - Sputnik Ўзбекистон
"Нукус дурдоналари" кўргазмаси очилиши.
"Биз жуда хурсандмиз, чунки Савицкий, агар тирик бўлганда, кўргазма Москвада эканидан жуда хурсанд бўларди. Лекин Нукусга ҳам бизнинг кўргазмани томоша қилгани бутун дунёдан келишади. Биз ҳам ушбу ажойиб коллекцияни Россия пойтахтининг юрагида намойиш қилишдан бахтлимиз", — деди Сычеова.

"Нукус дурдоналари" кўргазмаси Москвада 7 апрелдан 10 майгача бўлиб ўтади.5 апрел куни кўргазмага Россия ва Ўзбекистон президентлари ҳам келиши кутилмоқда.

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтиш"Нукус дурдоналари" кўргазмаси очилиши. Марина Лошак, Михаил Швыдкой, Ўзбекистон Мадания вазири Махмуд Муратов (ўнгда).
Открытие выставки Сокровища Нукуса - Sputnik Ўзбекистон
"Нукус дурдоналари" кўргазмаси очилиши. Марина Лошак, Михаил Швыдкой, Ўзбекистон Мадания вазири Махмуд Муратов (ўнгда).

Янгиликлар лентаси
0