Дунёда

Трамп Си Цзинпин билан дўст бўлишга умид билдирди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишСи Цзиньпин, ХХР раиси
Си Цзиньпин, ХХР раиси - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Хитой президенти ва унинг ниҳоятда иқтидорли рафиқаси - Хитойда катта ном қозонган буюк қўшиқчини қабул қилиш катта шараф. Сизларни Қўшма штатларда қабул қилиш шарафдир", - деб айтган Трамп

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин билан узоқ мулоқот ўтказди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Alibaba Group директори Джек Юн Ма - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Хитойнинг энг бой одами Трамп билан учрашди
Нашрга кўра, ушбу суҳбатдан сўнг Трамп журналистларни икки етакчи ўртасида дўстона алоқалар вужудга келаётганига ишонтирган.

"Хитой президенти ва унинг ниҳоятда иқтидорли рафиқаси — Хитойда катта ном қозонган буюк қўшиқчини қабул қилиш катта шараф. Сизларни Қўшма штатларда қабул қилиш шарафдир", — деб айтган Трамп Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида кечки тушликдан олдин Си Цзинпинга мурожаат қилар экан.

Трамп матбуотга ҳозирча музокаралар якуни бўйича ҳеч қандай фикр билдиролмаслигини айтган.

"Биз узоқ музокара ўтказдик. Ҳозирча сизларга ҳеч нарса деёлмайман. Ҳеч нарса. Аммо биз дўстликка пойдевор қўйдик. Мен буни сезяпман. Ўйлашимча, истиқболдаги муносабатларимиз узоқ муддатли ва жуда яхши кечади, мен келажакка катта тўлқинланиш билан қараяпман", — деб таъкидлаган Америка етакчиси.

АҚШ президенти Д. Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трамп Америка "янги дўстлар" излашга тайёрлигини эълон қилди
Трамп ва Си Цзинпин учрашуви пайшанба ва жума кунлари Америка президентининг Мар-а-Лаго қароргоҳида кечмоқда. Экспертлар тахминига кўра, икки етакчи иккиёқлама муносабатлар, жумладан, иқтисодий номутаносиблик, Тайвань масаласи, Жанубий-Хитой денгизи бўйича тортишув, шунингдек, Шимолий Кореянинг ядро муаммоси масалаларини муҳокама қилишмоқда.

Синьхуа нашри хабарига кўра, АҚШ президенти ХХР Раиси Си Цзинпиннинг Хитойга ташриф уюштириш ҳақидаги таклифини қабул қилган.

Нашр хабарига кўра, ХХР Раиси шунингдек, музокаралар давомида Трампни инвестициялар, инфратузилмалар қурилиши ва энергетика соҳасида Хитой-Америка ҳамкорлигини ривожлантиришга чақирган.

Янгиликлар лентаси
0