Иқтисод

Тарихда илк бор: Япониянинг 4 та шаҳридан Самарқандга чартер қатновлари йўлга қўйилади

© Sputnik / Михаил ГенисСамарканд
Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Икки томонлама муносабатлар тарихида биринчи марта Ўзбекистон ва Япониянинг минтақалари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда. Биринчи чартер қатнови 250 нафар сайёҳ билан 7 апрел куни Нагоя шаҳридан Самарқандга учади

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. 2017 йил апрелидан май ойига қадар Япониянинг Нагоя, Осака, Фукуока ва Сендаи шаҳарларидан Самарқандга тўғридан-тўғри чартер ҳаво қатновлари йўлга қўйилади, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Абдулазиз Камилов, Ўзбекистон ТИВ раҳбари - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Камилов: Япония Ўзбекистоннинг синалган дўсти ва ишончли ҳамкорига айланди
Қайд қилинишича, ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг Токиодаги ваколатхонаси томонидан, Япониянинг “"Hankyu International Travel", "World Air-Sea Service", "JTB", "Nippon Travel" етакчи сайёҳлик операторлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

"Шуни қайд этиш жоизки, икки томонлама муносабатлар тарихида биринчи марта Ўзбекистон ва Япониянинг минтақалари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда. Биринчи чартер қатнови 250 нафар сайёҳ билан 7 апрел куни Нагоя шаҳридан Самарқандга учади. Кунчиқар мамлакат саёҳатчилари Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентнинг диққатга сазовор масканлари билан танишадилар.

Самарқанднинг Регистон майдонида маданий кеча уюштирилади. Унда Ўзбекистон санъат усталари ижросидаги ашула ва рақслар хорижлик меҳмонларнинг эътиборига ҳавола қилинади. Бундан ташқари, миллий либослар намойиши ташкил этилади", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала