Сиёсат

Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимдан озод этилди

Мазкур вазифага Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Марҳабо Fафурова номзоди таклиф этилиб, бошқарув аъзолари томонидан маъқулланди

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Самарқандда вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг навбатдан ташқари йиғилишида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Раббимова ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёевдан бўлажак қайноналарга маслаҳат
Хабарда айтилишича, мазкур вазифага Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Марҳабо Fафурова номзоди таклиф этилиб, бошқарув аъзолари томонидан маъқулланган.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бугунги кунда хотин-қизлар қўмиталари зиммасига қўйилаётган вазифалар, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари хусусида сўз юритган.

"Жорий йил номланишидан келиб чиққан ҳолда хотин-қизлар қўмиталари томонидан аҳоли билан учрашувлар ўтказилаётир, оилаларга кириб, улардаги маънавий муҳитни ўрганиш, муаммоларини ҳал этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда, — деган Т.Норбоева ўз сўзи давомида. – Аммо ушбу вазифаларни янада мақсадли ташкил этиш, муаммоларни чуқур ўрганиб, кейинги ишларни ташкил қилишни белгилаб олиш талаб этилмоқда. Оилалардаги муҳитни ўрганиш асосида хотин-қизлар орасида содир этилаётган салбий ҳодисалар сабабларини таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда бу муаммоларга барҳам бериш барча қўмита раисларининг бирламчи вазифаларидан бири саналади".

Тадбирда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар юзасидан хотин-қизлар қўмиталари олдида турган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала