Ҳодисалар

Самарқанд тиббиёт коллежи бўлим бошлиғи пора олаётганда ушланди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Фотобанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
У бу йилги ўқув йили учун икки абитуриентни коллежга жойлаш учун самарқандлик фуқародан 2200 доллар сўраган

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Самарқанд вилоят Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан биргаликда самарқанд тиббиёт коллежи ҳамширалик бўлими бошлиғи Ҳакимжон Матёқубовга нисбатан тадбир ўтказдилар.

"Ҳакимжон Матёқубов ўз шахсий манфаатларини кўзлаб ота-оналарга уларнинг фарзандларини қабул комиссияси расман иш бошлагунига қадар ўқув юртига жойлаб қўйишини айтган. У бу йилги ўқув йили учун икки абитуриентни коллежга жойлаш учун самарқандлик фуқародан 2200 доллар сўраган", — деди МХХ вакили Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкентлик фирибгар аёл 20 минг $ билан қўлга тушди

Ўтказилган махсус тадбир чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ҳ.Матёқубовни хизмат хонасида сўралган миқдордаги пулни олаётганида қўлга олдилар. Унга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати коррупция, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ва товламачиликка қарши кураш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Мамлакатда ушбу салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда. Биргина кейинги йил давомида бу йўналишда қатор қатъий қадамлар қўйилди —"Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди ҳамда Коррупцияга қарши кураш Давлат дастури имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала