Фазогир Гречко 85 ёшида вафот этди

© RIA Novosti . Alexandr Mokletsov / Медиабанкка ўтишЮрий Романенко и Георгий Гречко
Юрий Романенко и Георгий Гречко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У 1975 йилнинг 11 январидан 9 февралига қадар "Союз-17" кемаси ва "Салют-4" орбитал станцияси асосий экспедициясида бортмуҳандис сифатида биринчи парвозини амалга оширган

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Машҳур фазогир Георгий Гречко 8 апрель, шанба кунига ўтар кечаси вафот этдидеб хабар берди "Новости Космонавтики" портали.

Георгий Гречко 1931 йил 25 майда Ленинградда туғилган. У 1975 йилнинг 11 январидан 9 февралига қадар "Союз-17" кемаси ва "Салют-4" орбитал станцияси асосий экспедициясида бортмуҳандис сифатида биринчи парвозини амалга оширган. Иккинчи парвози 1977 йил 10 декабридан 1978 йилнинг 16 мартига қадар, учинчи марта эса 1985 йилнинг 17-25 сентябрь кунлари фазода бўлган, деб ёзади РИА Новости.

Гречко техника фанлари номзоди бўлиб, "Бу фантастик дунё" кўрсатувини олиб борган.

Янгиликлар лентаси
0