Шавкат Мирзиёев Швеция қиролига ҳамдардлик мактуби йўллади

© Foto : UnifФлаг Швеции
Флаг Швеции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказди ҳамда барча жароҳат олганларга тез орада соғайишни тилади

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Швеция қироли Карл XVI Густавга Стокгольм шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдириб мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказди ҳамда барча жароҳат олганларга тез орада соғайишни тилади.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни Стокгольмдаги Дроттнинггатан кўчасида юк машинасининг одамлар устига бостириб бориши оқибатида уч киши ҳалок бўлганди.

Янгиликлар лентаси
0