Жамият

Миср черковида иккинчи теракт содир бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишГорода мира. Каир
Города мира. Каир - Sputnik Ўзбекистон
Мисрнинг Александрия шаҳридаи черковлардан бирида иккинчи теракт содир бўлди, 11 киши қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Бугун Миср черковиларида иккинчи теракт содир бўлди. Александрия шаҳридаги черков эшиги олдида содир бўлган терактда полиция ходимлари қурбон бўлди.

Хабарда айтилиши кўра, полиция ходимлари худкуш-террорчини черков эшиги олдида тўхтатиб қолган. Фожеада уч нафар полиция ходими қурбон бўлган. "Агар террорчи черков ичига кирганида қурбонлар сони бир неча баравар кўп бўларди", — дейилган хабарда.

Миср, Қоҳира - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Миср черковида байрам ибодати вақтида мудҳиш теракт содир бўлди

Миср телеканали хабарига кўра, Александрия фожеасидан бир неча дақиқа ўтиб, черков яқинидаги кўчалардан бирида иккинчи портлаш содир бўлган ва унда бир неча киши қурбон бўлган.

Сўнгги хабарларга кўра Александриядаги терактларда 11 киши қурбони бўлган, 40 киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун якшанба куни ва насронийлар байрами бўлгани туфайли черковлардан одатдан кўра кўпроқ одам тўпланадиган кун. Бир неча соат олдин, Мисрнинг Танта  шаҳрида содир бўлган теракт ҳақида хабар берган эдик.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала