Ўзбекистонда доллар яна ошди

© Sputnik / Anton Denisov / Медиабанкка ўтишАҚШ доллари
АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Прокуратура текширувларидан кейин қора бозордаги валюта олиб-сотарлари ўз фаолиятини, аввалгидек, давом эттирмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Ҳукуматнинг доллар курси ўсишини секинлаштиришга бўлган ҳаракатларига қарамасдан, доллар яна ошмоқда, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Бугун долларнинг қора бозордаги нархи 7500 —7620 сўмни ташкил қилмоқда. Валютачилар хабарига кўра, яқин кунларда доллар нархи шу даражада қолиши кутилмоқда.

Охирги ой давомида ўтказилган прокуратура текширувларидан кейин, қора бозордаги валюта олиб-сотарлари ўз фаолиятини, аввалгидек, давом эттирмоқда.

Ушбу ҳафтада давлат курси ўсиш тезлиги секинлашди. Ўтган ой давомида Марказий банк курси ҳафтасига 50 сўмдан ошган бўлса, охирги ҳафтада ушбу кўрсаткич 28,08 сўмни ташкил қилди. Бугун долларинг давлат курси 3623,07 сўмни ташкил қилмоқда.

Хабарларга кўра, валюта билан шуғулланувчи гуруҳлардан бирининг бошлиғини ҳибсга олиниши, Қозоғистонга йирик миқдорда мунтазам жўнатилиб турган валюта каналининг ёпилиши ҳам доллар курсининг ўсишини тўхтатиб қола олмаган. Бугунги кунда доллар нархи ўсишининг асосий сабаби сифатида – республикада нақд валюта етишмовчилиги дейилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0