Жамият

Тошкент ИИБ фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

© Flickr / Peretz PartenskyЎзбек милиция ходимлари
Ўзбек милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзини электр тармоқ ишчиси деб таништирган Жамшид Мутаваллиев Фируза Парпиева исмли фуқаронинг ишончига кириб, у истиқомат килаётган хонадоннинг коммунал тўловларини тўлаб қўйишини ваъда қилган ва 550 минг сўм пул бўлган пластик карточкасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эхтиёжлари учун ишлатиб юборган

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ангренлик Ж. Мутаваллиев туман электр тармоқлари идорасида аллақачон ишдан бўшаган бўлсада, фуқароларни алдаб, улардан пул ундириб келган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Ўзбек милицияси патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбекистон ИИВ аҳолидан ҳушёр бўлишни ва ҳар кимнинг гапига ишонавермасликни сўради
"Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи Жамшид Мутаваллиев ҳозирда туман электр тармоқлари идорасидан бўшаган бўлсада, маҳаллаларда ишлатилган электр хақини тўлаш керак, деб фуқароларни алдаб сохта тўлов қоғозлари ва мухр ёрдамида пул ундириб юради. Туман электр таъминоти тармоқлари инспектори бўлиб ишлаганлиги боис,  ўлжалар сони кутганидан ҳам зиёда бўлди", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, аслида Жамшид Мутаваллиев бир неча бор фирибгарлик жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилган.

2016 йил 10 март куни  Жамшид Мутаваллиев Фируза Парпиеванинг ишончига кириб, у истиқомат килаётган хонадоннинг коммунал тўловларини тўлаб қўйишга ваъда қилади ва ҳисобида 550 минг сўм пул бўлган пластик карточкасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эхтиёжлари учун ишлатиб юборади.     

Ўзбекистон ИИВ "ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши англаб, қонунларни пухта ўргансалар, олган ҳуқуқий билимлари бундай фирибгарларнинг найрангига қарши энг самарали восита бўлади", — дея огоҳлантирган.

Жамият
Бундан кейин газ идорасига ишга кирувчининг номзоди ҳар томонлама ўрганилади
Таъкидлаш жоизки, электр тармоқлари, газ идоралари ходимлари орасида фирибгарлик жиноятлари кейинги вақтларда жуда кўп қайд этилган. Март ойи охирларида Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари З.Хўжаев жорий йилнинг дастлабки икки ойида шаҳарда 45 та фирибгарлик жинояти содир этилганлигини таъкидлаб, улар орасида "Самарқандшаҳаргаз" филиали ходими ҳам борлигини қайд этган эди.

"Ўзтрансгаз" АК масъул ходими Бахтиёр Пўлатов ҳам газ идораси ходими ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатнинг ҳозирги аҳволини қониқарсиз, деб баҳолаб, бундан кейин газ идорасига ишга кирувчининг номзоди ҳар томонлама ўрганилишини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0