Алишер Усмонов "Пахтакор" клуби акционерига айланди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМиллиардер, бизнесмен Алишер Усмонов
Миллиардер, бизнесмен Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳаллий ОАВларда берилаётган хабарга кўра, бугун "Пахтакор" футбол клубида навбатдан ташқари учрашув бўлиб ўтган

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Алишер Усмонов "Пахтакор" клуби акционерига айланди, деб хабар бермоқда "уз24" нашри.

Нашр хабарига кўра, бугун "Пахтакор" клуби раҳбариятида ўзгариш рўй бериб, Алишер Усмонов клубнинг янги акционери деб эълон қилинган.

Махмудов Искандар Қаҳрамонович - Sputnik Ўзбекистон
Хориждаги ўзбек миллиардерлари Ўзбекистон равнақига ҳисса қўшишни бошлашди
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал "Арсенал" (Лондон)клубининг эгаларидан бири (Arsenal Holdings нинг 23 % акциясига эга) бўлган Алишер Усмонов ни "Навбаҳор" клубига эътибор қаратиши ва ҳар томонлама кўмак бериши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Нашр хабарига кўра, шунингдек МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раисининг ўринбосари Ахматжанов Умид Махаматжанович "Пахтакор" клубининг бош директори этиб тайинланган. Клуб бош директори лавозимида бугунга қадар Рустам Кўпайсинов ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада клуб бош мураббий этиб Равшан Ҳайдаров тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0