Дунёда

БМТ биноси рўпарасида Шарқ алломаларига ҳайкал ўрнатилди

© Амина ИсхакиВенадаги БМТ биноси қаршисида форс олимлари ҳайкаллари ўрнатилди
Венадаги БМТ биноси қаршисида форс олимлари ҳайкаллари ўрнатилди - Sputnik Ўзбекистон
БМТга олимлар ҳайкаллари Эрон ҳукумати томонидан совға қилинган

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Венадаги БМТ биноси рўпарасида тўрт нафар буюк олимлар — шарқ вакилларига ҳайкал ўрнатилди. Улар Абу Али ибн Сино (Авиценна), Умар Ҳайём, Абу Райҳон Беруний ва Закарий ар-Розийлар. Бу ҳақда БМТнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги хабарлар хизматида маълум қилинган.

Монумент шарқ услубида ишланган.

Тарих давомида улар дунёдаги илм-фан ривожида муҳим роль ўйнадилар, улардан айримлари турли илмларда ҳақиқий инқилобни юзага келтирдилар, ва бу билан ўз номларини инсоният тарихида абадийлаштирдилар, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Умар Ҳайём  — буюк файласуф, математик, фалакшунос, шоир сифатида довруқ қозонган.

Ибн Сино — буюк табиб, шоир, файласуф, математик бўлган.

Абу Райҳон Беруний — олим, математик, мунажжим, фалакшунос, мунажжим, антрополог, ҳиндшунос ва тарихчи сифатида ном қозонган.

Закариё ар-Розий — шифокор, файласуф ва кимёгар, алкогол ва сулфат кислотасини кашф қилган олим.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала