Дунёда

АҚШ Давлат котиби Тиллерсон Россияга ташриф буюрди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишАҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Россияга расмий ташриф уюштирди
АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Россияга расмий ташриф уюштирди - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Рекс Тиллерсон кўплаб таниқли инсонлар билан музокаралар ўтказиши таъкидланмоқда

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Рекс Тиллерсон сешанба кундан бошлаб АҚШ Давлат котиби сифатида Россияга илк ташрифини бошламоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Хабарда таъкидланишича, сешанба куни расман шартномалар тузилиши режалаштирилмаган. "Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув чоршанба, 12 апрел куни бўлиб ўтади", — дейилади хабарда.

Саммит Министров стран G7 в Лукке 10-11 апреля, 2017 года - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
G7 мамлакатлари Россияга қарши санкциялар киритмади
Аксарият кузатувчилар билдирган фикрларга кўра, музокараларнинг асосий мавзуси Сурия бўлади: Идлиб яқинидаги "кимёвий қурол" можароси, ҳамда бунинг ортидан АҚШ томонидан Шайрат авиабазаси бўйича амалга оширилган ракета зарбаси.

Хабарда таъкидланишича, Тиллерсон Москвага Италиядан учиб келган. Куни кеча Италиянинг Лукка шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Дамашқни қўллаб-қувватлаш мақсадида Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш масаласи муҳокама қилинган.

Аммо "катта еттилик" раҳбарлари бу ишни амалга оширишга жазм этмадилар. Россия эса ушбу музокаралар сермаҳсул ўтишига умид билдирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0