Сиёсат

Ота-оналар орасида бола ҳуқуқлари ҳақида тушунтириш ўтказилди

© AP PhotoМилиция патрул машинаси
Милиция патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари профилактика куни тадбирлари доирасида Термиз шаҳридаги марказий деҳқон бозорида арава тортиб юрган вояга етмаган бир ўқувчи билан суҳбатлашишган. Бола ўқишга қатнашишга иштиёқи борлиги, лекин отаси бунга йўл қўймаслиги, ҳар куни "пул топиб кел" деб уни уйдан чиқариб юборишини айтган

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш профилактика куни муносабати билан Сурхондарё вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси (ҲООБ) вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги иқтисодий-ижтимоий касб-ҳунар коллежи ҳамда шаҳардаги марказий деҳқон бозорида тадбирлар ўтказилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

ИИБ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон ИИВ Мирзиёев талабини бажаришга киришди
Қайд этилишича, ички ишлар органлари, прокуратура ходимлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ, хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа бир қатор ташкилот ва корхоналарнинг вакиллари иштирок этган ушбу тадбирларда коллеж ўқувчиларининг дарсларга мунтазам қатнашиши ва бу борадаги мавжуд муаммолар ўрганилган.

Вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази раҳбари, майор Ҳусниддин Умбаровга кўра, бугунги кунда вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг аксарияти ўз вақтида дарсга келмайдиган, сабоқларни ўзлаштиришда бирмунча ортда қолаётган ўқувчилар ҳиссасига тўғри келмоқда.

"Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, айрим ёшларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга мойиллиги уларнинг оиласидаги тарбиявий муҳит оғирлиги билан боғлиқдир. Шундай экан, нафақат бу ёшларнинг ўзи билан, балки уларнинг оиласида ҳам фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти ва унинг қонуний асослари юзасидан профилактик тадбирлар олиб бориш лозим", — дейди Умбаров.

Юнусобод туманидаги ЙҲТ - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Милиция ходимининг ўлимига сабаб бўлган ўсмирлар жавобгарликдан озод этилди
Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази туну кун (дам олиш кунларисиз) фаолият юритиши, бундан мақсад назоратсиз қолган болалар ва ўсмирларнинг (3 ёшдан 18 ёшгача) манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ёмон йўлларга кириб кетишининг олдини олиш эканлиги таъкидланган. Шу боис ҳам бу жойга келтирилган вояга етмаганларни тўғри йўлга қайтариш учун кутубхона, ўқув хоналари, хуллас, барча шароитлар яратилган.

"Профилактика куни тадбирлари доирасида Термиз шаҳридаги марказий деҳқон бозорида арава тортиб юрган вояга етмаган бир ўқувчи билан суҳбатлашдик. У ўқишга қатнашишга иштиёқи борлиги, лекин отаси бунга йўл қўймаслиги, ҳар куни “пул топиб кел” деб уни уйдан чиқариб юборишини айтди. Унинг хонадонига бориб, отасига бу қилмиши қонун билан чекланганлигини тушунтирдик. Ичкиликбозлик дардига йўлиққан отага қонун доирасида чора кўрилди. Афсуски, ичкиликка муккасидан кетган, ҳеч қаерда ишламайдиган отанинг ношудлигидан азият чеккан боланинг тақдирига маҳалла-кўй, жамоатчилик шу пайтгача бефарқ қараб келган", — деб таъкидлайди Умбаров.

Хабарга кўра, мутахассислар профилактика тадбирида ота-оналар билан ҳам суҳбатлар ўтказишган. Бола ҳуқуқларини тушунтириш бўйича маҳаллаларда ҳамкорликда тадбирлар олиб бориш, бундай тадбирларда ёш оилалар ҳам иштирок этишига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.

Янгиликлар лентаси
0