Жамият

ФСБ раҳбари: Террорчиларнинг асосий қисми меҳнат мигрантлари қаторида келган

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия ФСБ директори Александр Бортников
Россия ФСБ директори Александр Бортников - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
ФСб раҳбари айтишига қараганда мигрантлар орасида ИШИД томонидан террорчиларни ёллаш фаолияти кенг йўлга қўйилган ва Россияда бир неча терактлар уюштиришга тайёргарлик кўрган.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников Антитеррор қўмита мажлисда Россияга кириб келаётган террорчиларнинг асосий қисми меҳнат мигрантлари орасида эканлигини таъкидлади.

“Бизнинг ихтиёримизда бўлган маълумотларга кўра, террорчи гуруҳларнинг асосий қисмини меҳнат мигрантлари қаторида кириб келаётган МДҲ фуқаролари ташкил қилмоқда”, — деди  Александр Бортников.

ФСб раҳбари айтишига қараганда мигрантлар орасида террорчиларни ёллаш фаолияти кенг йўлга қўйилган. Олинган маълумотларга кўра, ИШИД тарафдорлари Россияда бир неча терактлар уюштиришга тайёргарлик кўрган.  

Бортников, шунингдек, Россия чегараларида ва кириш-чиқишни назорат қилиш пунктларида қўшимча хавфсизлик чоралари кераклигини таъкидлади.

ФСБ раҳбари миграция соҳасида ишлаётган амалдорларнинг ва мигрантлар меҳнатидан фойдаланаётган бизнес вакилларининг жавобгарлигини оширувчи чоралар қабул қилишга чақирди.

Янгиликлар лентаси
0