Сиёсат

Ўзбекистонда тўрт вилоят ҳокими янги ўринбосарларга эга бўлади

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийБўш кресло
Бўш кресло - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Манбанинг сўзларига кўра, ҳокимларнинг янги ўринбосарлари бу йўналишда бир ўзлари ишламайди, уларнинг ҳар бирига махсус котибият ташкил этиш режалаштирилган ҳамда у вилоят туристик брендини хорижда оммалаштириш ва керакли инфратузилмани ривожлантириш бўйича масалалар билан шуғулланади

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати вилоят маъмуриятлари штатига янги – ҳокимларнинг туризм масалалари бўйича ўринбосари лавозимини жорий қилиш бўйича тажрибавий дастурни амалга ошириш ниятида, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири ҳукуматдаги манбага таянган ҳолда.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Манбанинг сўзларига кўра, ҳокимларнинг янги ўринбосарлари бу йўналишда бир ўзлари ишламайди, уларнинг ҳар бирига махсус котибият ташкил этиш режалаштирилган ҳамда у вилоят туристик брендини хорижда оммалаштириш ва керакли инфратузилмани ривожлантириш бўйича масалалар билан шуғулланади.

"Бу тажрибавий лойиҳа учун тўрт минтақа танлаб олинди – Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари. Улар тасодифан танланмади, тарихий ёдгорликларнинг аксарияти шу ерда жойлашган, керакли инфратузилма қисман яратилган, уларни жадаллик билан ривожлантириш лозим. Келажакда олинган тажриба бутун республикада қўлланилади", — дея таъкидлаб ўтган суҳбатдош.

Янги лавозимларни жорий қилиш махсус ҳужжат билан расмийлаштирилади, у айни дамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиш жараёнида турибди.

Янгиликлар лентаси
0