Ўзбекистонда биринчи дорихона қидирув дастури пайдо бўлди

Схема реконструкции улиц
Схема реконструкции улиц - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Pharm Phone деб номланган мобил иловада дорихонлар, шифохона ва бошқа тиббий муассасалар манзили, иш вақти ва фаолият тури ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган бўлиб, фойдаланувчи тиббий муассасани топиш ёки у билан боғланиш учун қулай имконият яратилган.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистонда дорихона ва тиббий муассасаларни қулай қидириш ва улар билан боғланиш учун биринчи онлайн маълумот хизмати пайдо бўлди.

Дастлаб тиббий муассалар Pharm Phone сайтида тўлиқ рўйхатдан ўтишади. Улар ўз фаолият тури, манзили, иш вақти ва иш кунлари ҳақидаги маълумотларни жойлаштиради. Шунингдек, муассаса фотосурати ва бошқа маълумотларни ҳам жойлаштириш мумкин.

Мобил иловада фойдалаувчилар ўзларига керак бўлган маълумотларни қулай қидирув тизими орқали тезда топиб олиш имкони яратилган. Шунингдек, дастурда фойдаланувчига энг яқин жойда жойлашган дорихона ёки тиббий муассаларни харитада кўриш имкони ҳам бор.

Дорихоналар билан тезкор мулоқот ўрнатиш мақсадида, мобил иловада тезкор хабар алмашиш хизмати (чат) йўлга қўйилган. Шунингдек дорихоналар ва тиббий муассасалар телефон рақамлари ҳам кўрсатилган.

Pharm Phone мобил иловасини Android маркет ёки Applestore орқали юклаб олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0