Тошкентда эски техника топшириб янгисига чегирма олиш мумкин

© Sputnik / ГоскомприродыАкция "Подари шанс природе"
Акция Подари шанс природе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Табиатга имкон бер” тадбири доирасида ўтказилаётган ушбу акция Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва “Тошрангметзавод” томонидан ташкил қилинган.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. “Табиатга имкон бер” номли марказлар Тошкентда 11 апрелдан 15 майга қадар давом этади, деб хабар қилмоқда Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси.

“Тошрангметзавод” ва Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ташкил қилинган “Табиатга имкон бер” лойиҳасининг икки йўналиши бор.

Биринчиси — юридик шахсларга эскирган маиший техникани утилизация қилишга ёрдам бериш. Бундай ҳолларда электрон чиқиндилар исталган миқдорда қабул қилинади.

Иккинчиси – жисмоний шахслардан эскирган электрон ускуналарни қабул қилиш. Қабул қилинган техника ўрнига жисмоний шахсларга йирик савдо марказлари купони берилади. 

“Табиатга имкон бер” лойиҳасида MEDIAPARK савдо маркази иштирок этмоқда. Ушбу савдо маркази ҳудудида эскирган техникани қабул қилиш маркази пайдо бўлади. У ерда топширилган ускуна ўрнига MEDIAPARK савдо марказидан янги техника сотиб олишга купон берилади.

Янгиликлар лентаси
0