Лавров АҚШлик журналистларга: сизларга ким тарбия берган ўзи

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПереговоры министра иностранных дел РФ С. Лаврова и госсекретаря США Р. Тиллерсона
Переговоры министра иностранных дел РФ С. Лаврова и госсекретаря США Р. Тиллерсона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан учрашуви чоғида америкалик журналистларнинг тарбиясизлигидан ҳайратда қолди: улар бир-бирларига гал бермасдан қичқириб савол беришга уринишди. Вазир уларга одоб-ахлоқ қоидалари борлигини эслатиб қўйди

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан учрашувдан олдин қичқириб савол беришга уринган журналистларга одоб-ахлоқ ҳақида эслатиб қўйди.

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Россияга расмий ташриф уюштирди - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Давлат котиби Тиллерсон Россияга ташриф буюрди

"Сизлар Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлаётганингиз тўғрими? Оқ Уйнинг кечаги баёнотини қандай изоҳлайсиз?", — сўради мухбир аёллардан бири.

"Оқ Уйнинг кечаги баёнотига жавобингиз борми?", — қичқирди бошқа бир журналист аёл.

"Сизларга ким тарбия берган ўзи? Одобни кимдан ўргангансиз?", — деди Лавров бунга жавобан.

Сўнгра Россия вазири нутқ сўзлади, навбатни Тиллерсонга берди ва америкалик журналист аёлга қарата деди: "Ана энди қичқирсангиз бўлаверади". Аёл унга илжайганча "раҳмат" деди.

Бироқ унинг ҳамкасблари кинояни тушунишмади ва яна қичқириб савол беришга тушишди.

Янгиликлар лентаси
0