Жамият

Давлат солиқ қўмитаси "очиқлик индекси" рейтингида биринчи ўринни эгаллади

CC0 / Pixabay / StartupStockPhotos Налоги. Расчеты
Налоги. Расчеты - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда илк бор 2017 йил 1 январь холатига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти "очиқлиги индекси"нинг рейтинги эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор 2017 йил 1 январь холатига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти "очиқлиги индекси"нинг рейтинги эълон қилинди.

Рейтинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш ва мониторинг бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан тузилган.

Рейтингнинг 1-поғонасида 97,5 балл билан Давлат солиқ қўмитаси қайд этилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни 96,33 балл билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Марказий банк банд этди.

Биринчи ўнталикка Адлия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги киритилди.

Энг сўнгги 47-ўринда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси 21,4 балл билан қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала