Халқ банки Ўзбекистонда пенсия олишнинг янги қоидалари ҳақида ахборот берди

Oбуна бўлиш
Илгарироқ 2017 йилнинг июл ойидан бошлаб пенсия ва нафақалар Халқ банки орқали ҳар ойнинг 27 санасида тўланиши, тўлов бошлангани ҳақида фуқаролар смс орқали огоҳлантирилиши ҳақида хабар қилган эдик. Бу янгилик аксарият ўзбекистонликларда қатор саволларни туғдирди

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. "Пенсия ва нафақа тўлаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорга асосан Халқ банки – республика бўйича пенсия ва нафақалар тўлаш ҳуқуқига эга бўлган ягона банк бўлди.

Шу кунларда Халқ банки матбуот-хизмати пенсия олиш тартиби юзасидан ҳамда саволлар ва таклифлар масаласида қаерга мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда "Подробно.уз" нашри.

Выбор оператора в меню мобильного телефона - Sputnik Ўзбекистон
Энди пенсия миқдори ва тўлов муддати ҳақида SMS орқали билиш мумкин
Хабарга кўра, пенсионерлар ойлик тўловларни жадвалга мувофиқ посёлка, қишлоқ, овул ва маҳаллалардаги фуқаролар йиғинларида олишлари мумкин бўлади. Жадвалда белгиланган вақтда пенсияни олишга улгурмаганлар ўз пулларини бошқа кунларда оладилар. Шунингдек, пенсияси уйга олиб келиб бериладиган шахслар рўйхати ҳам тузилган.

Маҳаллий бошқарув органлари учун аҳоли аҳоли учун қулай бўлган маъмурий бинолардан Халқ банкининг махсус кассалари фаолияти учун бепул равишда алоҳида хона ажратиб беришлари керак.

Юқоридаги қарорни ҳаётга татбиқ этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларнинг барчаси республика миқёсида 15 июн санасига қадар ўз ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.

Кекса киши - Sputnik Ўзбекистон
Пенсия таъминотида янги йилдан жорий этилган асосий ўзгаришлар ҳақида
Агар пенсия ва нафақалар берилиши тартиби ҳақида саволлар бўлса, Халқ банки ҳаракати(ҳаракатсизлиги) юзасидан эътирозлар бўлса ёхуд пенсия ва нафақалар берилиши тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар бўлса қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилиш сўралади:

Халқ банки ишонч телефони: (0371) 200-00-55

Бошқарув Раиси виртуал қабулхонаси: (0371) 236-16-23, br.xb.uz

Электрон почта манзили: murojaat@xb.uz

Янгиликлар лентаси
0