Иқтисод

Самарқанд вилоятида чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик ривожлантирилади

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Фотобанкка ўтишКоровы на молочно-товарной ферме
Коровы на молочно-товарной ферме - Sputnik Ўзбекистон
Вилоятда чорвачилик ва паррандачилик билан боғлиқ ўнлаб лойиҳалар ишга туширилиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Самарқанд вилоятида 2017 йилда молиялаштирилиши кўзда тутилаётган йирик чорвачилик лойиҳалари билан танишди.

Вилоятда жорий йилда "Чортут", "Чорва сут сервис" фермер хўжаликлари, "Наслли чорва импорт", "Самарқанд милк", "Айкан савдо", "Чорва насл бирлашма" масъулияти чекланган жамиятлари томонидан жами 35 миллион 810 минг сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши мўлжалланмоқда. Ушбу корхоналарда йилига 14 минг 250 тонна сут, 875 тонна гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, 230 иш ўрни яратилади.

Қўшработ туманида 2017-2021 йилларда аҳоли, фермер ва деҳқон хўжаликларида 10 минг эчки ва 5 минг қўй боқишни ташкил қилиш лойиҳаси ҳам йирик лойиҳалардан. Қиймати 7,7 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳада Россиядан 10 минг наслли эчки, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий вилоятларидан 5 минг ҳисори қўй олиб келиш мўлжалланган.

Ферма - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қашқадарёда чорвачилик ва балиқчиликка алоҳида эътибор қаратилади

Ургут туманида "Чўпонота парранда" масъулияти чекланган жамияти томонидан замонавий технологиялар асосида парранда озуқасини ишлаб чиқариш режалаштирилган. "Ургут" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фаолият олиб борадиган мазкур корхона 3 миллион АҚШ доллари қийматига тенг.

У 2018 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилади. Натижада вилоятдаги паррандачилик хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида боқилаётган паррандалар учун йилига 8-10 минг тонна озуқа маҳсулотлари етказиб берилади. Лойиҳада 30 иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

"Афросиёб парранда" масъулияти чекланган жамияти томонидан паррандачилик, балиқчилик ва чорвачилик хўжаликлари учун омихта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдим этилмоқда.

Лойиҳага мувофиқ корхонага соатига ўн тонна компонентлари электрон аниқлик билан дозалаштирилган юқори сифатли омихта ем ишлаб чиқариш қувватига эга Голландия технологиясини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Тайёр маҳсулотлар мамлакатдаги хусусий тадбиркорлар ва аҳоли эҳтиёжлари учун, шунингдек, экспортга йўналтирилади.

"Зарафшон парранда" хусусий ишлаб чиқариш тижорат фирмаси лойиҳасига кўра, Жомбой туманидаги Манғит қишлоғида 39 гектар ҳудудда жўжа ва тухум етиштириш комплекси ташкил этилади. Бунга 12 миллиард сўм маблағ жалб этиш мўлжалланган. Лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида йилига 5 миллион дона жўжа аҳоли хонадонлари ва паррандачилик корхоналарига етказиб берилади.

Цыпленок индюка - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қашқадарёда йилига 2 млн курка жўжаси етиштириладиган лойиҳа ишга тушади

"Сиёб Шавкат Орзу" фермер хўжалиги томонидан Тайлоқ тумани Пайшанбасиёб қишлоғидаги ўн гектар ҳудудда парранда боқиш ва парранда гўшти етиштириш режалаштирилган. Лойиҳага 3 миллион 518 минг доллар сарфланади.

Корхонада йилига 800 минг дона парранда боқиш ва 12 минг тонна парранда гўшти етиштириш йўлга қўйилади. Етиштирилган маҳсулот ички бозорга чиқарилади, муайян қисми экспорт қилинади. Ушбу лойиҳа 60 янги иш ўрни яратиш имконини беради.

"Мароқанд парранда" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган лойиҳага мувофиқ йилига 3 миллион дона тухум ва 2 миллион бош курка жўжаси етиштирилади. Лойиҳага 39,6 миллиард сўм ажратилиши мўлжалланган.

"Каттақўрғон жайхун" фермер хўжалиги ва "Каттақўрғон балиқчилик" хусусий корхонаси томонидан карп, оқ амур, оқ ва чипор дўнгпешона ҳамда бошқа турдаги балиқларни, балиқ чавоқларини етиштиришда Вьетнам технологиясидан фойдаланиш мўлжалланган. Ушбу илғор технология самарадорликни беш баробаргача оширади. Ҳудудда балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳам режалаштирилмоқда.

Лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун 5,1 миллиард сўм маблағ сарфланади ва натижада балиқчилик хўжаликларига йилига 2 миллион дона чавоқ, 500 миллион дона личинка, минг тонна омихта ем етказиб берилади. 400 тонна балиқ қайта ишланади, 200 тонна қадоқланган, 50 тонна дудланган балиқ маҳсулотлари аҳолига етказиб берилади. Хўжаликда 40 янги иш ўрни яратилади.

Балиқ - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Хивада Вьетнам технологияси асосида балиқ етиштирилади

Пайариқ, Самарқанд туманларида "Мароқанд балиқ саноат агро" агрофирмаси ва "Оқ амур балиқлари" фермер хўжалиги томонидан "Ипотека-банк" билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларга кўра 450 гектар сув майдонида балиқ чавоқларини кўпайтириш ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш йўлга қўйилади. Ушбу лойиҳалар учун 12 миллиард сўм маблағ жалб этилади.

Лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида балиқчилик хўжаликларига 10 миллион дона чавоқ, 300 тонна омихта ем етказиб берилади, 500 тонна балиқ қайта ишланади. 300 тонна қадоқланган, 50 тонна дудланган балиқ маҳсулотлари халқ истеъмоли учун бозорларга чиқарилади. Лойиҳада 50 кишини иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала