Жамият

Шавкат Мирзиёев Самарқанд трамвайининг йўловчиси бўлди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрел куни биринчи йўловчилар қаторида Самарқанд трамвайидан фойдаланди.

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўтган йилнинг 5 октябр куни Шавкат Мирзиёев Самарқандда йўловчи транспорти тизимини ривожлантириш мақсадида шаҳарда травмай йўллари қуриш зарурлигини таъкидлаган эди.Орадан ярим йил ўтиб Самарқандда янги йўловчи транспорт тизимининг биринчи навбати ишга тушди.

Икки томонлама қатновга мўлжалланган йўлда электр билан таъминловчи тўртта подстанция ва битта депо қурилди. Темир йўл вокзали билан Сартепа оралиғидаги 6,4 километрлик йўналишда 8 трамвай ҳаракатланади.

Шавкат Мирзиёев 15 апрел куни Самарқандга бўлган ташрифи давомида, шаҳарда ишга туширилган трамвайнинг биринчи йўловчилари қаторида бўлди. Президент "Тарих музейи" бекатидан "Темир йўл вокзали" бекатигача вилоят фаоллари билан бирга трамвайда келди.

© Пресс-служба президента Узбекистана Шавкат Мирзиёев Самарқанд трамвайида
Шавкат Мирзиёев прокатился на трамвае в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Самарқанд трамвайида

Келажакда Самарқандда яна учта йўналиш бўйича трамвай қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган. Трамвай йўллари Темир йўл вокзали, Сиёб деҳқон бозори, Кимёгарлар мавзеи  каби аҳоли кўп яшайдиган ҳудудларни шаҳарнинг энг гавжум марказий ҳудудлари билан боғлаши керак.

© SputnikСамарқандда трамвай ҳаракати
Самарқандда трамвай ҳаракати - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда трамвай ҳаракати
Янгиликлар лентаси
0