Жамият

Кеча қўлга олинган террорчи собиқ Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди

© ФСБ РФ / Фотобанкка ўтишЗадержание одного из организаторов теракта в метро Санкт-Петербурга А. Азимова
Задержание одного из организаторов теракта в метро Санкт-Петербурга А. Азимова - Sputnik Ўзбекистон
Россия ФСБси томонидан қўлга олинган Санкт-Петербург метросидаги портлаш ташкилотчиси Аброр Азимов 2013 йилда Қирғизистон фуқаролигидан чиққан экан.

 

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Кеча 18 апрел куни Москва вилоятида қўлга олинган террорчи Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди.

Sputnik Қирғизистон хабарига кўра Азимов Аброр Ахралович 1990 йилда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида туғилган, 2013 йилнинг 25 майида Қирғизистон фуқаролигидан чиқарилган.

Аброр Азимов Санкт-Петербург метросида портлаш уюштирган худкуш-террорчи Акбаржон Жалиловни тайёрлашда гумон қилинмоқда. Қўлга олиш вақтида унинг ёнидан жанговар тўппонча ҳам топилган.  

Қирғизистон президенти сайтида хабар қилинишига кўра, Аброр Азимовнинг миллати ўзбек, айни дамда у Россия фуқароси.  

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала