Москва Миграция маркази: Меҳнат мигрантлари қонуний ишлашни хоҳлайди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМэр Москвы С. Собянин принял участие в открытии здания миграционного центра
Мэр Москвы С. Собянин принял участие в открытии здания миграционного центра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сахаровода жойлашган Москва миграция маркази хабарига кўра, 2017 йилнинг биринчи кварталида Москвада 21 % кўпроқ патент олинган.

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Ушбу йилнинг январ – март ойлари натижаларига кўра, меҳнат мигрантлари орасида патент олиб қонуний ишлашни истайдиган сони ошди, деб хабар қилмоқда Москва шаҳри Иқтисодий ривожланиш департаменти.

Хусусан, Москва Миграция маркази томонидан 85 мингта патент берилган. Бу эса ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 21% га кўп.

 

“Москвада, патент олишнинг жуда оддий ва ойдин тартиби ишга туширилган. Ноқонуний воситачилар фаолияти мутлақо мустасно қилинган”, — деди Москва Иқтисодий ривожланиш департаменти раҳбари Владимир Ефремов.

Шунингдек, Ефремов айтишига қараганда, Москва, шаҳар фаровонлиги учун қонуний ишлашга тайёр бўлган ҳар бир кишини қабул қилади ва бунинг учун патент расмийлаштириш жараёнини муаммосиз ва тушунарли қилишга тайёр.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

 

Янгиликлар лентаси
0