Ҳодисалар

"Қора ниқоблилар": Тошкентда ёш жиноятчилар тўдаси қўлга олинди

CC BY-SA 3.0 / Tobias "ToMar" Maier / A rib-knit three-hole balaclavaНиқобли эркак
Ниқобли эркак - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўсмир психологияси шундайки, унга кучли таъсир кўрсатган восита мисли тошга ўйилган битикдай онгида, феъл-атворида муҳрланиб қолади. Бугун хорижнинг жангари ва зўравонликни тарғиб этувчи фильмларини кўриб, ўзини ўша асар қаҳрамонларидай тутишга уриниш айрим ҳолларда оғир жиноятларнинг содир этилишига ҳам сабаб бўлмоқда

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. 2017 йилнинг 10 апрель куни соат 02:30ларда, ёши тахминан 20-25 ларда бўлган тўрт нафар номаълум шахс, бошларига қора спорт шапкаси, юзларига қора ниқоб ва қўлларида хўжалик қўлқопини кийган ҳолда, Бўстонлиқ туманидаги хонадонларнинг бирига босқинчилик уюштирган, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон болалари - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Ёшлар ва жиноятчилик: Президент кўтарган муаммога ечим қидириб...
"Қора ниқоблилар" уй бекасини ош пичоғи ёрдамида ўлдириш билан қўрқитиб, 2 млн сўм пули ва бир дона нархи 400 минг сўм бўлган "Nokia-225" русумли уяли алоқа телефонини олиб, жиноят содир этган жойидан яширинганлар.

Жабрдийда дарҳол ички ишлар идорасига мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноят икки нафар 1998 йилда туғилган муқаддам судланган шахслар ҳамда 1994 йилда ва 1996 йилда туғилган шахслар томонидан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда содир этилгани ошкор бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Халқимизда касални даволагандан кўра, уни олдини олган афзал деган нақл бор. Шу маънода, юз берган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ва жиноятни юзага келтирган сабабларни ўрганиш, оқибатларини бартараф этиш жамият тараққиёти йўлида хизмат қилаётган ҳар бир соҳа вакилининг вазифаси бўлмоғи лозим.

Зеро, юқорида таъкидлаганимиз каби интернет, хорижнинг жангари ва зўравонликни тарғиб этувчи фильмлари таъсирида жиноят содир этаётган ёшларни тўғри йўлга йўналтириш, комил инсонлар қилиб тарбиялаш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчидир", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0