Маданият

"Миллион" жамоаси концертига кундузги сеанслар қўшилди

"Миллион" жамоаси апрел ойи сўнгида концерт беришни режалаштирган. Гуруҳ аъзоси Даврон Кабулов концерт дастурларига кундузги сеанслар қўшилганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. "Миллион" жамоаси апрел ойининг сўнгида 5 кунлик концерт дастурини тақдим этмоқда.

Гуруҳ аъзоси Даврон Кабулов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида концерт дастурларига кундузги сеанслар қўшилганини маълум қилди.

Публикация от Davron Kabulov (@davron_kabulov) Апр 18 2017 в 7:29 PDT

 

"Мухлислар талабини инобатга олган ҳолда ва ўқувчи-талаба ёшларга қулайлик яратиш мақсадида "Миллион" жамоаси апрель ойининг сўнгида бўлиб ўтадиган концертларга КУНДУЗГИ сеанслар қўшилганини маълум қилади:)", — дейилган хабарда.

Миллион гуруҳи - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Шамани шама қилган "МИЛЛИОН"
"Истиқлол" санъат саройида айни вақтда "Миллион" жамоаси концертига чипталар 15 минг сўмдан 100 минг сўмгача сотилаётган экан, бу ҳақда Спутник Ўзбекистон мухбирига касса ходимаси айтди.

Концерт ҳақидаги хабар жамоа мухлисларини шояд қувонтирган кўринади.

Ҳар ҳолда Даврон Кабуловнинг Инстаграмм саҳифасида концерт ҳақидаги хабар остида бирорта ҳам танқидий фикрлар учрамади.

"Бу сафар ҳеч кимни таклиф килманглар. Биров ҳазилни кўтаради биров кўтармайди. Лицензиядан маҳрум қилишса яна 2-3 йил миллионни концертини кутиб яшаймизми? Иложи борича чегарадан чиқмела. ИШЛАРИНГГА ОМАД", — деб ёзган Илҳом Иномович.

Татаристонлик бир мухлис эса "бу кунни 2 ойдан бери кутаётгани" ҳақида ёзиб, концертга Татаристондан атай учиб келишини маълум қилган.

Динора никли фойдаланувчи эса жамоа аъзоларига "тренировка" қилишни маслаҳат берган. Диноранинг фикрича, "Миллион" жамоаси аъзолари вазни кейинги вақтларда бироз ортган.

Мухлисларнинг аксарияти "Миллион" жамоасига концертда омадлар тилаб қолишган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала