Андижон вокзалида куч тизимлари "террорчилар"ни зарарсизлантиришди

© Adam JonesАндижан, площадь Бабура
Андижан, площадь Бабура - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Машқ сценарийсига кўра, куч тизими ходимлари темир йўл вокзалини вагонлардан бирини эгаллаб олган шартли террорчилардан тозалашлари керак эди

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Андижонда бўлиб ўтган тактик-махсус ўқув машқларида Ўзбекистон куч тизими ходимлари вокзални шартли террорчилардан озод қилишди, деб хабар берди РИА Новости вилоят маъмурияти матбуот хизматига таяниб.

"Машқ сценарийсига кўра, куч тизими ходимлари темир йўл вокзалини вагонлардан бирини эгаллаб олган шартли террорчилардан тозалашлари керак эди. Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари бошқармалари ходимлари олдиларига қўйилган вазифани бажаришда юксак маҳорат кўрсатдилар ва қуролланган жангариларни тезкорлик билан зарарсизлантирдилар", — дейилади хабарда.

Ўқув машқларининг иккинчи сценарийсига кўра, вокзалда ёнғин содир бўлган вақтда одамларни эвакуация қилиш ва жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш лозим эди. ўқув машқлари учун вокзалнинг танланиши эса бежиз эмас, транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги ва темир йўл вокзалининг фавқулодда ҳолатларга шай туриши тегишли хизматларнинг биринчи галдаги вазифасидир.

Янгиликлар лентаси
0