Япония ўз аҳолисини Шимолий Кореядан бўладиган зарба ҳақида огоҳлантирмоқда

Oбуна бўлиш
Япония Шимолий Корея томонидан рўй бериши мумкин бўлган ракета зарбасига қарши тавсияларни эълон қилди

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Япония ҳукумати мамлакат аҳолиси учун КХДР томонидан рўй бериши мумкин бўлган ракета зарбасига қарши тавсияларни эълон қилди. Бу ҳақда Киодо агентлигига таянган ҳолда РИА Новости хабар берди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея қай тарзда АҚШга "зарба бериши" ҳақида видео тарқатди
Агентлик маълумотларига кўра, Япония ҳукумати бу вақтда кўчада бўладиганларга мустаҳкам биноларда ёки бинонинг ер остида жойлашган қаватларида бекинишни, агар паноҳ топиш учун жой мавжуд бўлмаса, ерга юзтубан ётишни тавсия этган.

Одамларга бинолар ичида ойнасиз хоналарда беркиниш тавсия этилган.

Япония ҳукумати ракета зарбаси таҳдиди ҳақида сигналларни J alert огоҳлантириш тизими овоз карнайлари, махсус радиоалоқалар, маҳкамалар сайтлари ва электрон почталар орқали етказишни кўзламоқда.

Япония ҳукумати маҳаллий ҳокимият органларига ракета таҳдиди юз бериши ҳолатларига қарши аҳоли ҳамда йўллардаги автотранспорт ҳайдовчилари ўртасида ўқув машғулотлари ўтказишни тавсия этган.

Шимолий Корея баллистик ракетани синовдан ўтказди - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Пхеньян ракеталарини тутиб қолиш бўйича машғулот ўтказди
Япония ракета зарбаси таҳдидини ўта жиддий қабул қилмоқда. Сабаби, Шимолий Корея ўз баллистик ракеталари синовини амалга оширганида, Пхеньян учирган ракеталар Япония қирғоқларига келиб тушган. Илгарироқ Япония ҳарбийлари агар таҳдид юзага келгудек бўлса, КХДР ракеталарини йўқ қилиш бўйича буйруқ берган, аммо ракеталар Япон денгизи яқинига келиб туша бошлагач, бу каби буйруқлар берилиши тўхтатилган. АҚШ томонидан Японияда жойлаштирилган олдидндан огоҳлантирувчи тизимлар Пхеньян томонидан ракеталар учирилишини ўз вақтида қайд эта олмаган.

Янгиликлар лентаси
0