"Аэрофлот" компанияси уруш фахрийларига бепул парвоз қилиш имкониятини бермоқда

© Sputnik / Утарбеков / Медиабанкка ўтишВетераны Великой Отечественной войны возлагают венки к Вечному огню
Ветераны Великой Отечественной войны возлагают венки к Вечному огню - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия, МДҲ, Болтиқбўйи давлатлари ва Грузияда яшовчи ҳамда ушбу давлатларнинг фуқароси ҳисобланган Иккинчи жаҳон уруши фахрий ва ногиронларига эконом классда тўлиқ бепул учиш ҳуқуқи берилади

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги шарафига "Аэрофлот" ва Шереметьево халқаро аэропорти биргаликда шу йилнинг 3 майидан 12 майигача фахрийларга мўлжалланган хизмат дастурини амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россия, МДҲ, Болтиқбўйи давлатлари ва Грузияда яшовчи ҳамда ушбу давлатларнинг фуқароси ҳисобланган Иккинчи жаҳон уруши фахрий ва ногиронларига эконом классда тўлиқ бепул учиш ҳуқуқи берилади. "Аэрофлот" нафақат тариф, балки барча солиқ ва йиғим тўловларини тўлашни ҳам ўз зиммасига олади. Шунингдек, байрам акциясининг ҳар бир иштирокчиси ўзи билан бир нафар ҳамроҳнинг бепул парвозини расмийлаштириши мумкин.

Макка шаҳридаги зиёратчилар - Sputnik Ўзбекистон
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳаж сафарига имтиёзли равишда боришади

Иккинчи жаҳон урушининг барча тоифадаги фахрий ва ногиронларига ҳамда фашизмнинг собиқ вояга етмаган асирларига акция ўтказилиши даврида Россия ичида ва қуйидаги мамлакатлар орасида учиш имконияти берилади: Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Латвия, Эстония, Литва, Молдавия, Грузия.

"Улуғ Ватан уруши қатнашчиси" ва "Улуғ Ватан уруши ногирони" тоифасидаги фахрийларга Россия ва МДҲ мамлакатлари ҳамда Болтиқбўйи, Грузиядан Европанинг қуйидаги давлатларига ҳам учиш имконияти тақдим этилади: Болгария, Венгрия, Германия, Польша, Руминия, Сербия, Хорватия, Австрия, Чехия.

Ушбу акция доирасидаги авиаташувлар фақат шу йилнинг 3-12 май даврида амалга оширилади. Имтиёзли авиабилетларни расмийлаштириш 24 апрелдан 12 майгача давом этади. Акция шартига кўра тақдим этилган авиабилетнинг амал қилиш муддати бир ой.

Акция "Аэрофлот" гуруҳининг "Аэрофлот" ОАЖ тижорат бошқарувидаги рейсларга (SU5000 — SU6999) тўлиқ ҳажмда татбиқ этилади. Акция "Аэрофлот" ОАЖнинг бошқа авиамкомпаниялар билан "код-шеринг" келишуви бўйича амалга оширадиган рейсларига (SU3000 — SU4999) татбиқ этилмайди.

Ветеранларга GM Uzbekistan автомобиллари навбатсиз  сотилади - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада уруш ветеранларини табриклашди

Ўз навбатида, Шереметьево аэропортига учиб келувчи фахрийлар ва уларнинг ҳамроҳларига қулай шароитлар яратиш мақсадида аэропортда меҳмонларни кутиб олиш бўйича тезкор штаб тузилди.

Фахрийлар учун устувор тартиб ва алоҳида хизмат кўрсатилади. Уларга кўрсатиладиган хизматлар бўйича алоҳида маълумотлар устунлари ўрнатилади.

Терминаллардаги тиббиёт пунктлари барча жиҳоз ва дори-дармонлар билан жиҳозланган бўлиб, зарур ёрдам кўрсатишга тайёр ҳолга келтирилган.

Парвозгача кутиш чоғида фахрийлар юқори қулайликдаги "Сатурн" ва "Сириус" залларида бепул дам олишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0